Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

сиёсий мафкура асосига қурди. Бинобарин, араб миллатчилиги мафкурасини ёя бошлади. Уни ташкил қилганлар Байрутдаги протестант университетида таълим олган беш нафар ёш эди. Улар миссионерлик ташкилотлари таъсир қила олган насронийлардан эди. Маълум вақт ўтгач, улар ўз жамиятларига бир неча одамни қўша олдилар, холос. Бу жамият араб миллатчилигига, арабларнинг - хусусан Сурия ва Ливанда - сиёсий мустақиллигига чақираётган бўлса ҳам, лекин қилаётган ишларида, дастурларида ва у ҳақидаги хабарларда дилларга ноаниқ интилишлар ва мубҳам орзу-умидларни солишни мақсад қилаётгани маълум бўлди. Бу жамият араблаштириш ва миллатчиликка чақирар, Усмоний Давлатга қарши душманликни қўзғар ва уни «Туркия» деб атар, динни давлатдан ажратиш ва араб миллатчилигини асос қилиш учун иш олиб борар эди. Бу жамият араб миллатчилиги тўнини кийиб олган бўлса ҳам, унинг раҳбарлари чиқараётган варақаларига кўпинча «Туркия»га туҳматларни, яъни - уларнинг таъбирича - «Туркия» араблардан халифаликни зўрлик билан тортиб олган, Исломнинг покиза шариатига тажовуз қилган ва динда сустлик кўрсатган, деган туҳматларни қўшиб юборишар эди. Бу нарсалар унинг ташкил топишидан асл мақсади Исломий Давлатга қарши ғалаёнлар қўзғаш, Ислом динига нисбатан мусулмонларда шубҳалар уйғотиш ва ғайриисломий асосда сиёсий ҳаракатлар ташкил қилиш эканини кўрсатиб берди. Буни ушбу ҳаракатларни ғарбликлар ташкил қилгани, уларни кузатиб ва бошқариб туришгани, уларга жиддий аҳамият беришгани, улар ҳақида ўз хулосаларини ёзиб туришгани ҳам тасдиқлайди. Масалан, Британиянинг Байрутдаги консули ўз ҳукуматига 1880 йил 28 июлда жўнатган телеграммасида шуларни ёзади: «Қўзғолонга чақирган варақалар пайдо бўлиб қолди. Уларни Мидҳат чиқарганга ўхшайди. Ҳозирча вазият тинч. Тафсилотлар почта орқали юборилади». Бу телеграммага мазкур жамиятнинг кўчаларда ўз варақаларини тарқатгани ва Байрутда деворларга ёпиштириб ташлагани туртки бўлган эди. Бу телеграмма ортидан Британия ҳукуматига унинг Байрут ва Дамашқдаги консулларидан яна бир нечта хатлар келди. Бу хатларга жамият тарқатаётган варақалардан нусхалар қўшиб жўнатилар эди. Бу хатлар протестант университетида вужудга келиб, Шом ўлкаларида фаолият олиб бораётган ушбу ҳаракат ҳақидаги хулосалар ўрнида эди. Усмоний Давлатдан мустақил бўлиш ҳаракатлари бошқа араб ўлкаларида ҳам бўлса-да, Шомда очиқ олиб борилар эди. Бунга Жиддадаги Британия вакили 1882 йили ўз ҳукуматига арабларнинг ҳаракатлари ҳақида ёзган мактубида келган ушбу сўзлар далолат қилади: «Менга етиб келган маълумотларга қараганда, баъзи бир зеҳнлар, ҳатто Макканинг ўзида ҳам, ҳуррият фикри билан ҳаракатга келиб қолган. Айрим ишораларни эшитиб шундай фикрга келдим: - икки дарё

 

136-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203